«Манчестер Сити»га йирик дисквалификация хавф солмоқда

Улашиш:

Англиянинг «Манчестер Сити» 115 та молиявий фейр-плей (ФФП) қоидабузарликлари бўйича Англия Премьер-лигасидан (АПЛ) четлатилса, қолган ички мусобақалардан ҳам четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Telegraph газетаси хабар бермоқда.

Манбага кўра, Премьер-лигадан тушиб кетиш жамоанинг Англия кубоги ва Англия лига кубогида иштирок этишдан дисквалификация қилинишига олиб келиши мумкин, чунки бу регламентда кўзда тутилган.

Манчестер клуби томонидан 2009/2010 йилги мавсумдан 2017/2018 йилги мавсумгача бўлган даврда молиявий қоидаларни бузганлик иши бўйича суд мажлислари сентябр ойи бошида бошланган эди. Улар камида олти ой давом этиши кутилмоқда; якуний ҳукм 2025 йилнинг баҳоридан олдин маълум бўлади.

АПЛнинг жорий мавсумида «Манчестер Сити» 4 турда 12 очко жамғарган ва турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. «Арсенал» ва «Нюкасл» мос равишда «Сити»дан икки очкога ортда қолиб, иккинчи ва учинчи ўринларда бормоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.