Андижонда ўзганинг автомобиль рақамини ясаб, ундан фойдаланиб келган Малибу ҳайдовчиси аниқланди

Улашиш:

Маълум бўлишича, давлат белгисининг ҳақиқий эгаси ўзи бўлмаган жойларда ҳам жарималарга тушган.

 

Андижон вилояти ЙПХнинг хабар беришича, 2024 йил 17 сентябрь куни 60 J 714 YA давлат белгисига эга Малибу автомобили эгаси ўзи бормаган жойларда ҳам қоидабузарликларга тушаётгани юзасидан мурожаат қилган.

 

Фарқловчи белгилар ўрганиб чиқилиб, шубҳа уйғотгани сабаб тезкорлик билан қидирув-суриштирув ишлари бошланган.

 

«Кўрилган чора-тадбирлар давомида сохта давлат белгиси ясаб, ундан фойдаланиб келаётган фуқаро автомобили қўлга олиниб, жарима майдончасига қўйилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлар олиб борилмоқда», дейди ЙПХ масъули.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.