Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинлари ҳамда манфаатлари учун хизмат қилиб, алимент билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 10.05.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор М.А ҳисобидан ундирувчи Э.Л фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 10.05.2023 йилда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор М.А ўз вақтида алимент қарздорлигини тўламаганлиги натижасида жами 9.041.926 сўм алимент қарздорлиги вужудга келган.
Бўлим томонидан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 4-бандига асосан маъмурий иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 23.09.2024 йилдаги қарорига асосан, қарздор М.А Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 4-бандида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, 120 соат мажбурий меҳнатга жалб этиш жазоси тайинланди.
МИБ Жиззах шаҳар бўлими