«Буйраклар водийси» — гўзал табиат биқинидаги чандиқ

Чоп этиш

Непалда буйраклар савдоси авж олган, одамлар янгиси ўсиб чиқади деган алдовларга учиб қолишмоқда. Sky News одам тана аъзолари қора бозорига бағишланган репортаж тайёрлади.

Онда-сонда бўлса тушунарли, аммо Ҳимолай тоғи этакларида бутун бошли «Буйраклар водийси» деган жой бор. Бу қишлоқларда яшовчи кўпчиликнинг биқини ўнг ё чап томонига чандиқ тушган.  

Одамнинг ички аъзолари қайтадан ўсиб чиқади деган гапга лаққа тушган айрим соддалар буйракларини сотиб юборишмоқда. Яна кўплар «осмондан тушган пул»га хурсанд, чунки эртага буйраклари янгитдан ўсиб чиқишига ишонишади...

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив