Жабрланувчи Шахноза(исми ўзгартирилган) маълумоти тугалланмаган ўрта-махсус, вақтинча ишсиз. Зафаробод тумани Ёрқин ШФЙ, Дўстлик кўчасида яшайди. 3 нафар фарзанди бор.
У ўз мурожаатида Самарқанд вилояти, Пайариқ туманидан Зафаробод туманига келин бўлиб тушган, то қайнопаси турмушидан ажрашиб ота уйига қайтиб келгунга қадар эр-хотин бирга тинч-тотув, бахтли ҳаёт кечиришган. Уйида жанжал кўпайгандан кейин эр-хотин алоҳида уйга кўчиб чиқишига қарамасдан қайнонаси ва қайинопаси уларникига тинимсиз келиб, турмуш ўртоғига ёмонлаб, тан жароҳати етказмагунча қўйишмаган, турмуш ўртоғи томонидан руҳий тазйиқ, доимий жисмоний ва иқтисодий зўравонликка учраб келган, бу ҳолатларнинг доимий гувоҳи уларнинг 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бўлишган.
Шундай зўравонлик 2024 йилнинг 6 июнь куни ҳам такрорланган бўлиб, жабрланувчи кучли зарбадан ҳушини йўқотиб йиқилган, турмуш ўртоғи ёрдам бериш ўрнига фарзандларини олиб онасининг уйига кетган. Жабрланувчи ўзига келганида уйда ҳеч ким бўлмаган ва ўзи тез тиббий ёрдамга телефон қилиб тиббий ёрдам сўраган. Зафаробод тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч қабул бўлимида биринчи ёрдам олган.
Шаҳноза соғлиғи яхшиланмасдан Пайариқ туманидаги синглисини хонадонига 3 нафар фарзандларини олиб кетади ва унга танишлари орқали Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг Европа Иттифоқи молиявий кўмагидаги “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва давлат органлари ўртасида гендер тенглиги бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида Жиззах, Наманган ва Самарқанд вилоятларидаги “Аёлларни реабилитaция қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлимини фаолиятини ўрганиш натижаларини тақдимотига қатнаштиради ва марказ телефон рақамини олиб марказ ходимларига телефон қилади.
Марказ ходимлари томонидан Шаҳноза ва унинг фарзандларига руҳий, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишини маълум қилиниб, уларни Самарқанддан келишларига кўмаклашилади ҳамда марказ ҳуқуқшуносига йўналтирилади. Ҳужжатлар арсмийлаштирилиб уни аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлими вақтинчалик бошпанасига жойлаштирилади.
Марказ ҳуқуқшуноси У.Бегматов томонидан жабрланувчининг муаммолари ўрганилиб, олган тан жароҳатлари юзасидан Зафаробод тумани ИИБ билан ҳамкорликда суд тиббий экспертизадан ўтказилди. ИИБга ариза ёзишда кўмаклашилди. Турмуш ўртоғига нисбатан бир ой муддатга ИИБ билан ҳамкорликда “Ҳимоя ордери” берилди. Турмуш ўртоғига нисбатан тўпланган хужжатлар суд томонидан кўриб чиқилиш тушунтирилди.