“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланди

Улашиш:

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди. 

Қонуннинг принципиал жиҳатдан ижобий томони шундаки, унда давлат фуқаролик хизматига қабул қилишдан тортиб, ишдан бўшатишгача бўлган барча жараёнларда максимал даражада коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, коррупцияга мойил муносабатларни бартараф этишга доир нормалар ўз аксини топган.

Хусусан, қонунда давлат органлари учун коррупцияни олдини олиш бўйича махсус чора-тадбирлар, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчисига қатор мажбуриятлар ва чекловлар белгиланмоқда.

Масалан, белгиланган одоб-ахлоқ қоидaларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги, беғараз ва холис бўлиши, ўз хизмат мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги, қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда ўз даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши, давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шартлиги каби мажбуриятлар ўрнатилмоқда.

Шунингдек, қонунда давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга карши курашишга бағишланган алоҳида боб киритилган бўлиб, унда корруциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, жумладан: 

????давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш; 

????давлат фукаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари; 

????совға олиш-бериш тартибига оид қоидалар;

????манфаатлар тўқнашувига йўл қўмаслик;

????коррупция хавфи юқори бўлган лавозимларни эгаллаб тypган давлат фуқаролик хизматчиларининг мажбурий ротацияси каби коррупциянинг олдини олишга қаратилган самарали превентив механизмлар жорий этилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.