Антикоррупция қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди

Улашиш:

 Жорий йилнинг 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Моддама-модда муҳокама қилинган лойиҳа депутатларнинг кўпчилик овози билан маъқулланди ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилади.

Қонун лойиҳасидаги нормалар билан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётганларнинг шахси сир сақланиши, ўзининг, шунингдек яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.