Ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг ваколатлари кенгайтирилади

Улашиш:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан «Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди.

Мутасаддиларнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатдан фойдаланиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир ваколатларини кенгайтириш, ушбу соҳадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш тизимини самарали ташкил этиш тартибини белгилайди.

Шунингдек, жамиятда қонунийлик ва қонун устуворлиги муҳитини мустаҳкамлашга ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Йиғилишда депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини бирдирди. Ушбу ҳужжатнинг бугунги кундаги аҳамияти ва заруратини эътиборга олиб, уни янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифларни илгари суришди.

Қўмитада қонун лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.