Пахтакор туманида 4-сектор «Қуёшли хонадон» дастури бўйича иш олиб бормоқда

Улашиш:

Пахтакор туманида 4-сектор кўмаги билан  эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга қуёш панеллари ўрнатиб берилмоқда. Ушбу қурилма камида иккита электр лампа ва телевизорни ишлата олади. Асосийси, бунинг учун муҳтож оилалар ҳеч қандай тўлов қилмайди.

Зулҳумор Ортиқова “Оқбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида  истиқомат қилади.  Унинг турмуш ўртоғи яқинда автоҳалокат туфайли оламдан ўтган.  “Аёллар” дафтарига киритилган Зулхуморни  3 нафар фарзанди бор. Яқинда 4-сектор кўмаги билан ушбу хонадон беминнат дастёр хизматидан фойдаланмоқда.

Президентимизнинг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида бошланган иш кўламлари кундан кунга кенгайиб бормоқда. 4-сектор масъуллари маҳаллалар кесимида кам таъминланган, томорқасидан унумли фойдаланаётган оилалар хонадонларига   қуёш панеллари ўрнатиш ишларини олиб боришмоқда.Шу бугунга қадар сектор ҳудудига қарашли 18 та хонадонга мазкур мосламалар   ўрнатиб бўлинди.  

Шу маҳаллада яшовчи  59 ёшли Абдушукур Тошматов хонадони ҳам «қуёшли хонадон»га айланмоқда. У   оилавий бизнесни ташкил этиб, 20 сотихлик  томорқадан унумли фойдаланиш ҳисобидан катта даромад олаётган оилалардан саналади.  Томорқасидан икки-уч марта ҳосил олиш эвазига йилига 12-15 миллион сўм даромад қилади.  Етиштирган маҳсулот бозоргапешма-пеш етказилади. Абдушукур ака кредит эвазига ўрнатилаётган 5 киловаттлик  қуёш панеллар учун кредит тўловини муддатидан олдин тўлаб беришни ният қилган.

Туман солиқ инспекцияси ходимлари сектор ҳудудида намунали хонадонлар ташкил этмоқдалар.

Аҳолини паррандачилик, қўй-эчкичилик, қуёнчилик, балиқчилик, асаларичилик билан банд қилиш учун етакчи тадбиркорларни жалб этиш, мавжуд имкониятларни ўрганиб, тадбиркорлар иштирокида маҳаллаларни инкубатор билан таъминлаш, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кафолатли сотиб олиш тизимини ташкил этиш мақсадида манзилли ишлар олиб борилаяпти. Туман 4-секторидаги “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Турсунбоевлар хонадони “Намунали хонадон” сифатида танланди. Сектор раҳбари ёрдами билан  бу хонадонга шу кунгача  5 та инкубатор ускунаси олиб берилди.

Бир сўз билан айтганда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш борасида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.