Ўзбекистонда автомобиль эгалари янги йиғимлар тўлаши керак бўлади

Улашиш:

“Норма” ҳуқуқий портали хабар беришича, Ўзбекистонда автомобиль эгалари янги йиғимлар тўлашади. 

Мазкур чора Президентнинг “Электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳужжат доирасида  Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида “Яшил иқтисодиётни ривожлантириш” жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Бу жамғарманинг фаолият юритиши ҳайдовчилар ҳисобидан ҳам амалга оширилади. 

Хусусан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Жамғарма маблағларини қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантириш режалаштирилмоқда:

  • ички ёнув двигателининг ҳажми 2 литр ва ундан ортиқ бўлган автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказишда олинадиган  БҲМнинг 2 баравари миқдоридаги тўлов; (таҳририят томонидан шуни   айтмоқчи эдикки, тўлов бир маротабами ёки ҳар-бир техник кўрикдан сўнг олиниши ҳозирча номаълум);

  • чакана савдо тармоғида автомобиль бензини, дизел ёқилғиси сотишда ҳар бир литр учун 15 сўм ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газнинг чакана савдо шохобчаларида ҳар бир куб метри  учун 100 сўм миқдорида махсус устама ҳақ ҳисобидан.  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.