Марғилон шаҳридаги битта АГТКШ 456 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
«Ўзэнергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Марғилон шаҳридаги «С.Ф.Г» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонаси манфаатига 456 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.