Ўзбекистонлик фуқаро Ленинград вилоятида Matiz автомобилида пиёдани уриб кетган

Чоп этиш

Ленинград вилоятининг Волхов туманида Matiz автомашинасини бошқарган Ўзбекистон фуқароси йўлни нотўғри жойда кесиб ўтаётган 37 ёшли эркакни уриб кетган. Жабрланган шахс воқеа жойида вафот этган.  

Ҳодиса 27 октябрь куни соат 21:15 да “Подъезд Новая Ладога” автомобиль йўлининг ёритилмаган қисмида, аҳоли пунктидан ташқарида содир бўлган.

Россия Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармасининг маълумотларига кўра, 48 ёшли ҳайдовчига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 264-моддаси 4-қисми бўйича эҳтиётсизлик туфайли инсон ўлимига олиб келган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ иш қўзғатилган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив