Сайёр хизмат фуқаролар вақтини тежади

Улашиш:

Ишонасизми Равот ҚФЙ ҳудудида боғча бўлмаган! Ҳозир муаммо ҳал бўлди. Ҳудудда янги боғча фаолиятини бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Ш.Рашидов туман ДХМ ходимлари тумандаги Равот ҚФЙда сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатиб қайтдилар.

Жиззах шаҳридан 30 км узоқликда жойлашган Нонисангил, Умар, Учқиз ва Уобсой қишлоқлари аҳолиси фарзандларини асосан шаҳардаги боғчаларга беришар эди. Сабаби шу вақтгача бу ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти бўлмаган. Вилоят ҳокимлигининг қўллаб-қувватлаши билан 2018 йилда ушбу ҳудудда янги давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриш ишлари бошланди. 7,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига ҳудудда 160 ўринли янги боғча қурилиб, жорий йилнинг 16 январь куни фойдаланишга топширилди. 21-Мадинабону МТТ фаолиятини бошлаганига 1 ҳафта бўлиши билан ота-оналар фарзандларини шаҳар ҳудудидаги боғчалардан қолишмайдиган ушбу муассасага болаларини бериш истагини билдиришди.

 

 

 

Ш.Рашидов туман ДХМ ходимлари 250 нафар болаларни муассага навбатга қўйиш ва ушбу муассасага ишга кирган тарбиячиларга фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимига қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилди. Маҳалла ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм хизматчиларининг оилаларига давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлар юзасидан тушунчалар бердилар.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.