Тошкентнинг Юнусобод туманида Nexia 3 йўл четидаги бетон бордюрга бориб урилди. Оқибатда машинада ёнғин юзага келди. Уни ўчириш учун бетон аралаштиргич транспортидаги сувдан ҳам фойдаланилди.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 31 октябрь куни Nexia 3 машинаси ёниб кетди, деб хабар бермоқда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.
Ҳолат соат 21:50 ларда Аҳмад Дониш кўчасида юз берган. Ҳайдовчи А.А. (2004 й.т.) руль бошқарувини йўқотиб, бетон бордюрга урилган. Оқибатда автомашинада ёнғин келиб чиққан.
Гувоҳларнинг айтишича, воқеа жойига ўт ўчириш бригадаси 7−8 дақиқа ичида етиб келган. Ижтимоий тармоқдаги видеоларда эса ёнғинни ўчиришга бетон аралаштиргич ҳайдовчиси ҳам ёрдам бераётганини кўриш мумкин.
Ёнғин ФВВ ходимлари томонидан ўчирилди, ЙТҲда ҳеч ким жароҳатланмади, деб ёзди ЙҲХБ матбуот хизмати.