Санкт-Петербургда гиёҳванд моддалар остида бўлган ўзбекистонликлар ҳалокатли аварияга сабаб бўлишган

Улашиш:

Санкт-Петербургда Kia автомашинасида гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган учта ўзбекистонлик аварияга учраган. Улардан бири вафот эган.

Россиянинг “78” телеканалининг маълумотларига кўра, воқеа 29 октябрь куни соат 23:40 да ва Санкт-Петербургнинг Калинин туманидаги Гжат кўчаси ва Гидротехниклар кўчаси кесишувида содир бўлган.

242424244.jpg

50 ёшли Ўзбекистон фуқароси ижарага олинган Kia рулида бўла туриб, бошқарувни йўқотган ва юқори тезликда гаражнинг бетон деворига кириб кетган.

Ҳайдовчи ва унинг икки йўловчиси хавфсизлик камарини тақмаган, натижада жиддий жароҳатлар олган. Kia ҳайдовчисининг оёқ-қўллари ва тос суяги синган. У оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

37 ёшли йўловчи ҳам оғир аҳволда, унинг қовурғалари синган ва боши жароҳатланган ҳолда касалхонага ётқизилган.

2414252525.jpg

Яна 45 ёшли йўловчига бош суяги териси жароҳати, очиқ яралар ва оёқ-қўллари синиши аниқланган,у кейинчалик касалхонада вафот этган.

Таъкидланишича, машинанинг юкхонасида домкратдан ташқари, катталар учун ўйинчоқлар ва вазелин бўлган.

Воқеа бўйича текширув ўтказилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.