Қўқон шаҳрида катта ёнғин. Воқеа жойидан репортаж

Улашиш:

Шаҳардаги "Буюк ипак йўли" савдо мажмуасида (улгуржи бозор) йирик ёнғин содир бўлди. Қарийб 6 соат давом этган ёнғин мажмуанинг катта қисмига зарар етказган. Kun.uz мухбири ҳодиса жойида бўлиб вазиятни ўрганди.

12 июн соат 19:00 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган савдо комплексларида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган. 

Kun.uz мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича юздан ортиқ тадбиркорларнинг мол-мулкларига зарар етган.

ФВВ бўлинмалари ҳодиса жойида бўлиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва кўрилган зарар миқдорини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.



2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.