"Лайк" учун отасини уришга ваъда берган блогер 15 суткага қамалди

Чоп этиш

100 мингта “лайк” учун отасини уришга тайёрлигини билдирган ва тегишли видеони жойлаган чирчиқлик блогер 15 суткага қамалган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот-хизмати маълумотларига кўра, иш материаллари Чирчиқ жиноят ишлари судига топширилган. Эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (кичик безорилик) бўйича айбдор деб топилган.

Эслатиб ўтамизки, 4 ноябрь куни тармоқда пайдо бўлган видеода блогер агар унинг ролиги 24 соат ичида 100 мингта “лайк” тўпласа, у отасини уришга тайёрлиги, 200 мингта “лайк” йиғса, уни қариялар уйига юборишни ваъда қилган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив