Эрон ҳижоб кийишдан бош тортган аёллар учун клиникалар очади

Улашиш:

Эрон ҳукумати мамлакатда ҳижоб кийиш тўғрисидаги қатъий қонунларга риоя қилишдан бош тортган аёллар учун махсус клиникалар очилишини эълон қилган. Ушбу қонунлар аёлларни жамоат жойларида бошларини ёпишга мажбур қилади. Клиникада уларга психологик ёрдам кўрсатилади.  

Биринчи "Ҳижоб кийишни истамаган аёлларга ёрдам бериш ва даволаш клиникаси"ни ташкил этиш тўғрисида баёнот эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олишнинг Теҳрон штаби ҳузуридаги Аёллар ва оилалар Департаменти бошлиғи Меҳри Талеби Дарестани томонидан эълон қилинган. Унинг сўзларига кўра, муассаса мажбурий дресс-кодга бўйсунмайдиган аёлларга "илмий ва психологик даволаниш"ни тақдим этади.

Клиникалар очилиши ҳақидаги хабар ҳижоб тўғрисидаги қонунни бузгани учун кампус қўриқчиларининг зўравонлигига учраган ва бунга қарши норозилик билдирган талаба -қизнинг ҳибсга олиниши муносабати билан эълон қилинган.

Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари дресс-қод қоидаларини бузишда гумон қилинган аёлларни ҳибсга олиш сони ортиб бораётгани, аёлларнинг зўравонлик билан ғойиб бўлаётгани ва бундай қонунбузарликларга алоқадор корхоналар ёпилаётгани ҳақида хабар беришмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.