Фарғонада 100 дан ортиқ жарималар бекор қилинган ҳолат бўйича 5 ходим жазоланди

Улашиш:

Фарғона вилоятида юз берган шубҳали жарима бекор қилиш ҳолати юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли беш нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди. Ҳукумат расмийлари уларга нисбатан қандай чоралар қўлланилганини аниқ очиқламади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилишича, “Maiibu-2” русумли, 40 081 SBA рақамли автотранспорт воситасига тегишли барча қоидабузарликлар бўйича жарималар белгиланган тартибда ундирилган.

Бунгача ижтимоий тармоқларда ушбу машинага тегишли 100 дан ортиқ жарималар ғалати тарзда бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумотларга кўра, ушбу транспорт воситаси юридик шахс номига расмийлаштирилган бўлиб, айрим жарималар "жуда зарур ҳолат" сабаб бекор қилинган. Аммо бу атама нима англатиши ва қандай асосда шундай қарор чиқарилгани оммага тушунтирилмаган.

Жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу воқеадан сўнг, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хизмат текширувини бошлаган ва айбдорлар аниқланган. Ҳайдовчининг шахсияти эса омма учун ҳануз номаълум бўлиб қолмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.