Талаба-ўқувчиларни халқаро IELTS сертификатига бепул ўқитиш режалаштирилмоқда

Улашиш:

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, «Registon IELTS granti – 2024» танлови ўтказилади.

 

Унда барча давлат ва нодавлат олийгоҳларида таҳсил олаётган магистратура ва бакалавр босқичи талабалари ҳамда техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицей ўқувчилари (25 ёшгача) иштирок этишлари мумкин.

 

Лойиҳа билан 1 000 нафар талаба-ўқувчиларни халқаро IELTS сертификатига бепул ўқитиш режалаштирилмоқда.

 

Танлов республика миқёсида бўлиб, кўзланган мақсад иқтидорли ёшларнинг чет тилини ўрганишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдир.

 

Талабгорлар 30 ноябрга қадар онлайн шаклда махсус бот орқали рўйхатдан ўтишлари керак.

 

Саралаш жараёни 2 босқичли бўлади.

 

Бундан ташқари, танловда иштирок этган номзодларга махсус QR-кодли сертификатлар онлайн топширилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.