Тамбовда суд икки нафар Ўзбекистон фуқаросини гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотишга урингани учун қаттиқ режимли колонияда ўташ шарти билан 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилган.
"Комсомольская правда”нашрига кўра, айбланувчилар Москва вилоятида 22 граммдан ортиқ гиёҳванд моддаларни сотиб олишган. Кейин улар тақиқланган моддани контактсиз сотиш ниятида Тамбовга йўл олишган.
Астраханская кўчасида гиёҳванд моддаларни яшириш пайтида улар Россия ИИВнинг Тамбов вилояти бошқармаси гиёҳванд моддалар савдосини назорат қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.
Суд иккала эркакни ҳам Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбдор деб топган.