Apple компанияси 2025 йилнинг биринчи чораги охири, яъни март ойида ҳамёнбоп iPhone SE 4 (5G модем ўрнатилган) смартфонини тақдим этади. Бу ҳақда MacRumors портали Barclays таҳлилчиси Том О'Мэллига асосланиб хабар берди.
Тахмин қилинишича, iPhone SE 4 смартфони iPhone 14 кўринишида бўлиб, 6,1 дюймли OLED-дисплей, Face ID, A17 Pro ёки A18 флагман чипи, USB-C порт, орт панелида 48 Мп камера, 8 ГБ оператив хотира ҳамда илк Apple 5G модемига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, учинчи авлод iPhone SE смартфони 2022 йил 8 мартида чиқарилиб, нархи $429 доллар эди, миш-мишларга қараганда, янгиси қимматроқ бўлади.