Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида клуб ҳамда футболчилар ўртасидаги меҳнат шартномаларини узайтириш жараёни давом этмоқда.
"Сўғдиёна" жамоаси тажрибали ярим ҳимоячи Станислав Андреев билан 2025 йилнинг охирига қадар шартнома муддатини узайтирганини эълон қилди.
Маълумот учун: 36 ёшли Станислав Андреев Суперлига доирасида 26 та учрашувда майдонга тушиб, жами 1575 дақиқа ҳаракат қилди. Шунингдек, Суперлигада 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ўзбекистон кубоги доирасида эса рақиблар дарвозасига 1 та гол киритди.
"Сўғдиёна" жамоаси Станислав Андреевга кейинги марраларда юксак натижаларга эришишда омад тилайди.