Ўзбекистон иссиқхоначилари газ таъминоти чекловларидан норози

Улашиш:

Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликлари ходимлари уларни табиий газ таъминоти қисқартирилиши ҳақидаги расмий хатларга мажбуран имзо қўйишга тўғри келаётганидан шикоят қилмоқда.

Расмий ҳужжатда совуқ об-ҳаво муносабати билан ижтимоий аҳамиятга эга объектларга устуворлик бериш учун иссиқхоналарга газ етказиб бериш 50 фоизга қисқартирилиши таъкидланган. Шунингдек, мактубда бундай вазиятларда муқобил ёқилғи таъминлаш чоралари кўрилгани ҳақида ҳукумат қарорларига ишора қилинган.

Иссиқхона хўжаликлари қиш даврида Ўзбекистон бозорларини сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Аммо газ таъминотининг қисқартирилиши уларнинг маҳсулдорлиги ва соҳа барқарорлигига жиддий зарар етказиши мумкин.

Айни пайтда ҳукумат томонидан расмий изоҳ берилмаган. Таъкидлаш жоизки, яқинда баъзи ҳудудларда автомобилларга газ қуйиш компрессор станцияларининг иши вақтинчалик тўхтатилган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.