Ўзбекистон россиялик сайёҳлар учун Янги йил йўналишлари бўйича Туркияни ортда қолдирди

Улашиш:

Ўзбекистон россиялик сайёҳлар орасида Янги йил байрамлари учун энг машҳур йўналишлар қаторидан иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда "Авиасейлс" хизмати маълумотларига таянган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.

Россияликлар томонидан авиачипталарни брон қилиш бўйича энг юқори талаб Таиландга (11%) тўғри келмоқда. Ўзбекистон эса 10% кўрсаткич билан иккинчи ўринда, Туркия (8%) ва Арманистон (7%) ортида қолмоқда. Шунингдек, россияликлар БАА, Қозоғистон, Белорусия (ҳар бири 6%), Грузия (5%), Индонезия ва Хитойга (ҳар бири 4%) ташриф буюришни режалаштирган.

Экспертлар Ўзбекистонга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганини таъкидлашмоқда. Хусусан, 2023 йилга нисбатан жорий йил Янги йили учун авиачипталарга бўлган талаб 26% га ошган.

Россияликлар Ўзбекистонга саёҳатларни ўртача 10 кунга режалаштирмоқда. Таиланд ва Индонезияга эса улар 17 кунга яқин қолишни режалаштирган.

Шунингдек, Россия туроператорлари ассоциацияси маълумотларига кўра, кузги ва Янги йил саёҳатлари учун Ўзбекистонга бўлган қизиқиш 30% дан ортиқ ўсган. Мутассаддиларнинг фикрича, Ўзбекистондаги саёҳат Туркияга нисбатан тахминан бир ярим баравар арзон тушиши, мамлакатнинг бой тарихий ва маданий мероси туристларни жалб қилувчи асосий омиллардир.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.