Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқиб, ишлаётган эркаклар учун янги ҳуқуқий тартибни маъқуллади.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, фарзандли бўлган эркаклар турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига ғамхўрлик қилиш учун 5 календарь кундан иборат қисқа муддатли таътил олиш имкониятига эга бўлади.
Энг муҳими, ушбу таътил давомида ходимнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Мазкур ташаббус оилаларда ижтимоий барқарорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, депутатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Қонун кучга кириши учун у Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқлангандан сўнг Сенат томонидан ҳам маъқулланиши керак.