Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан 2024 йил 27 декабрда қабул қилинган қарорга асосан, мамлакатда «Ижтимоий карта» тизимини жорий этиш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Унга кўра, «Ижтимоий карта»ни муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун резидент тижорат банклари молиявий агент сифатида фаолият юритади.
Ижтимоий картанинг турлари:
- Барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади.
- Банк картаси шаклидаги ижтимоий карта эса фуқароларнинг хоҳишига кўра чиқарилади.
Ижтимоий карта учун аризаларни қабул қилиш манбалари:
- ЯИДХП портали (my.gov.uz);
- «Ижтимоий карта» мобил иловаси;
- «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар;
- Тижорат банклари ва молиявий агентлар.
Техник қўллаб-қувватлаш ва маълумот хизмати:
- 2025 йил 1 январдан бошлаб, ижтимоий карталар билан боғлиқ барча техник қўллаб-қувватлаш хизматлари махсус ташкил этилган 24/7 техник хизмат томонидан амалга оширилади.
- 2025 йил 1 февралдан эса фуқароларга «1070» қисқа рақами орқали маълумотнома ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш бошланади. Ушбу хизмат ишонч телефони сифатида туну-кун фаолият юритади.
Мазкур чора-тадбирлар «Ижтимоий карта» тизимини самарали амалга ошириш ва фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган.