19 январь куни TikTok АҚШда ўз фаолиятини тўхтатиши эҳтимоли бор. Компания маълум қилишича, агар Жо Байден маъмурияти платформа тақиқланишига оид қонунни амалга оширишдан воз кечишга кафолат бермаса, ижтимоий тармоқ фаолиятини якунлашга мажбур бўлади.
TikTok’нинг эгалари мамлакат раҳбариятининг якуний қарорини кутаётганини ва платформа тақдири ушбу қарорга боғлиқ эканини таъкидлашди.
Шунингдек, машҳур блогер MrBeast (Жеймс Доналдсон) платформани блоклашнинг олдини олиш мақсадида уни сотиб олишга тайёрлигини маълум қилди.
Қарор бўйича қўшимча маълумотлар яқин кунларда маълум қилиниши кутилмоқда.