Жорий ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда. Синоптикларнинг маълум қилишича, мамлакат бўйлаб ёмғир, қор ёғади ва ҳарорат кескин пасаяди. Айрим жойларда ҳарорат тунлари минус 13 даражагача тушиши мумкин.
Ҳафта давомида об-ҳаво прогнози
Душанба (20 январь):
Республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво кундузи 7-12 даража илиқ бўлади, жанубий ҳудудларда 15 даражагача илиқ кузатилади. Шамол тезлиги айрим жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.Сешанба (21 январь):
Ўзбекистоннинг асосий қисмларида ёмғир ёғиши, шимолда эса қорга айланиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати тунлари 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ.Чоршанба (22 январь):
Волгадан кириб келаётган нам ва совуқ ҳаво массалари таъсирида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати тунлари ва кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.Пайшанба (23 январь):
Куннинг биринчи ярмида марказий ва шарқий ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати тунлари 2-7 даража совуқ, шимолда эса 8-13 даражагача совуқ, кундузи 0-3 даража илиқ.Жума (24 январь):
Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати тунлари 2-7 даража совуқ, шимолда 8-13 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида об-ҳаво
Тошкентда душанбада ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво кундузи 10-12 даража илиқ бўлади. Сешанба куни ёмғир ёғиши ва туман тушиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати тунлари 2-4 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади. Чоршанбада ёмғир қорга айланади, шамол тезлиги кучаяди. Пайшанбада қор ёғиши мумкин, ҳарорат тунлари 4-6 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.
Ҳафта давомида шамол тезлиги айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Шунингдек, республика бўйлаб туман тушиши эҳтимоли юқори.