Январь ойида Тошкентлик блогер Камилла Музраббекова ўзига хос "Эр қидираяпман" акцияси билан пойтахт кўчаларида пайдо бўлиб, жамоатчилик эътиборини қозонди. У тўй либосида ва ушбу ёзувли лавҳа билан чиқиб, бўлажак севгилисига Gentra автомобилини совға қилишни ваъда қилди.
Ҳибсга олиш сабаблари
Тез орада блогер ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибсга олинди. Аммо ҳибс сабаблари ҳозирча очиқланмади. Маълумки, Ўзбекистон қонунчилигида жамоат жойида тўй либосида юриш ёки лавҳа кўтариш тақиқланмаган. Шунингдек, бу ҳаракат оммавий тўпланиш ёки жамоатчилик тартибига таъсир қилмаган.
Бундай акциялар аввал ҳам бўлган
Бу биринчи шов-шувли ҳолат эмас:
- 2024 йил Наманганда 16 ёшли қиз "Эр керак" деган лавҳали тўй салони рекламасида иштирок этгани учун маҳаллага чақирилиб, тушунтириш суҳбати ўтказилган.
- 2023 йилда блогер Марям Тиллаева худди шундай лавҳа билан кўчада пайдо бўлган, аммо ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Блогернинг муносабати
Камилла ҳибсдан кейин тушкунликка тушмаганини маълум қилди. У ижтимоий тармоқларда эр қидириш учун танлов ўтказишини эълон қилиб, ҳаракатини давом эттириш ниятида.
Ҳолат юзасидан расмий изоҳ ҳали берилмаган.