“Hyundai Tucson” аукционга қўйилди

Улашиш:

Жиззах шаҳридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан тижорат банклари ва акционерлик жамиятлари манфаатига кредит қарздорликларни ундириш бўйича навбатдаги ишлар амалга оширилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2024 йил 17 октябрдаги қарорига кўра, фуқаро “Г.Ф” ҳисобидан “Давр банк” АТБ фойдасига 253 миллион 632 минг 490 сўм ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилди. Суд ҳужжатига асосан қарздорга тегишли “Hyundai Tucson” русумли автотранспорт воситаси хатловга олиниб, гаров шартномаси асосида аукцион савдосига чиқарилди.

Автотранспорт воситасининг бошланғич баҳоси 505 миллион сўм этиб белгиланган. Аукциондан тушган маблағлар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади.

Мазкур ҳолат Мажбурий ижро бюросининг қарздорликларни қонуний ва самарали ундириш бўйича амалга ошираётган чора-тадбирларининг яна бир ёрқин намунасидир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.