Матёқуб Матчонов танишини ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди

Улашиш:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов жабрланувчини ҳақорат қилганлиги сабабли суд томонидан жаримага тортилди.

Суд ҳужжатларига кўра, 15 январь куни Кинематография агентлиги биносида Матчонов ва жабрланувчи Э.Ю. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Воқеа тадбирга ҳалақит бермаслик масаласи ортидан ҳақоратга айланиб, жабрланувчининг қадр-қиммати камситилган.

22 январь куни Чилонзор туман судида бўлиб ўтган муҳокамада Матчонов жабрланувчи билан узоқ вақтдан бери таниш эканлигини ва воқеа содир бўлган куни жаҳл устида ҳақорат қилганини тан олди. У суддан кечирим сўраб, енгиллик беришни сўради.

Суд қарорига кўра, Матчонов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 33-моддаси (енгилроқ маъмурий жазо қўллаш) асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 миллион 125 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.