Йошко Гвардиол: "Абдуқодир яхши йигитга ўхшайди"

Улашиш:

"Манчестер Сити"нинг хорватиялик футболчиси Йошко Гвардиол 29 январь куни ўтказиладиган Европа Чемпионлар лигаси 8-тури доирасидаги “Брюгге”га қарши баҳс олдидан ўзбекистонлик жамоадоши Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

"Абдуқодир яхши йигитга ўхшайди. Ўтган ўйинда ёмон ўйнамади. Англия чемпионатида “Челси”га қарши дебют қилиш осон эмас. У ҳали ёш, биз унга ҳар қандай ёрдамга тайёрмиз. Абдуқодир мен ёки бошқа тажрибали ўйинчилардан ёрдам олиши мумкин, уни доим қўллаб-қувватлаймиз", – деди Гвардиол.

Ҳусанов 20 ёшида Англия Премьер Лигасининг 23-турида “Челси”га қарши асосий таркибда майдонга тушиб, 52-дақиқада захирага олинди. У ўйин бошидаги хатолари билан ёдида қолган бўлса-да, баъзи эпизодларда ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турди.

Қайд этиш жоизки, "Ман Сити"нинг бошқа ҳимоячиси Мануэль Аканжи Ҳусановни дебют ўйинида руҳлантириб туришини айтиб ўтганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.