Андижонда 130 миллион сўмлик сифатсиз бензин сотилган: Истеъмолчиларга пул қайтарилади

Улашиш:

2024 йилда Андижон вилоятида 18 та ёқилғи қуйиш шохобчаси томонидан 128 миллион сўмлик паст сифатли бензин сотилгани аниқланди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур шохобча эгаларига маблағларни истеъмолчиларга қайтаришни буюрди.

Қўмита раиси маслаҳатчиси Отабек Усмоновнинг маълум қилишича, ҳудудий бошқарма ходимлари ўтказган текширувлар давомида бензин сифатининг талабга жавоб бермаслиги аниқланган. “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга зид равишда иш юритган шохобчаларга нисбатан иш қўзғатилган ва мажбурий кўрсатмалар берилган.

Шунингдек, Рақобат қўмитаси 2024 йил давомида авиакомпанияларнинг йўловчиларга қониқарсиз хизмат кўрсатиши юзасидан 240 га яқин шикоят қабул қилган. Натижада, истеъмолчилар фойдасига 220 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Текширувлар давом этаётган бўлиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини бузган корхоналарга нисбатан чоралар кўрилиши маълум қилинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.