Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашидан чиқишини эълон қилди

Улашиш:

Исроил ҳукумати БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашидан чиқиш ҳақида расмий қарор қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар маълум қилди.

Саарнинг сўзларига кўра, Кенгаш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўрнига, Исроилга нисбатан ноҳақ босим ўтказиб келган ва давлатга нисбатан "мазмунсиз қораловчи резолюциялар" қабул қилган. У шунингдек, Кенгашни "авторитар режимларни ҳимоя қилиш ва антисемитизмни тарғиб қилиш"да айблади.

"Исроилга қарши 100 дан ортиқ қораловчи резолюциялар қабул қилинган. Бу Эрон, Куба, Шимолий Корея ва Венесуэлага нисбатан қабул қилинган қарорлардан ҳам кўпроқ. Бу Кенгашнинг ҳақиқий ниятини кўрсатиб турибди," — деди Саар.

Маълумот учун, АҚШ 4 февраль куни ушбу тузилмадан чиқиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Исроил мазкур қадамни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бу қарор халқаро муносабатларга қандай таъсир кўрсатиши ҳали номаълум, аммо Исроил ўзининг инсон ҳуқуқлари бўйича позициясини мустақил ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.