/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Трамп АҚШда трансгендерларнинг аёллар спорт мусобақаларида иштирокини тақиқлади » Sangzor.uz — O‘zbekiston yangiliklari va tahliliy maqolalar

Трамп АҚШда трансгендерларнинг аёллар спорт мусобақаларида иштирокини тақиқлади

Улашиш:

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда трансгендер спортчиларнинг аёллар мусобақаларида қатнашишини чекловчи янги фармонни имзолади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Трампнинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжат давлат томонидан молиялаштириладиган таълим муассасаларида ўғил бола сифатида туғилган спортчиларнинг аёллар билан рақобатлашишига йўл қўймайди. Агар ушбу талаб бузилса, муассасалар федерал молиялаштиришдан маҳрум бўлади.

- Таъқиқ 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиадага ҳам тааллуқли бўлиб, давлат раҳбари халқаро мусобақаларда ҳам ушбу тамойилни сақлаш учун чоралар кўришга ваъда берди.

- АҚШ Давлат департаментига мамлакатга кираётган спортчилар визаларини текшириш, эркак туғилган спортчиларнинг аёл деб танилишига йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилган.

Трампнинг айтишича, бу қарор “аёллар спортини ҳимоя қилиш ва мусобақаларда адолатни таъминлаш” мақсадида қабул қилинган.

Маълумот учун, айни пайтда АҚШнинг 20 та штатида трансгендер спортчиларга чекловлар амал қилмоқда. Баъзи штатларда эса иштирок учун махсус тиббий талаблар жорий қилинган.