Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Хожатхонага бир қути сода олиб кириб қўйинг!” деб бошланувчи маслаҳатга кўзингиз тушган бўлиши мумкин. Сабаби у 285 минг мартадан ортиқ кўрилган. Бу маслаҳатда ичимлик содасининг турли фойдаларига эга эканлиги айтилади, жумладан, хидларни йўқотиш ва ҳашаротлардан қутулишга ёрдам беришини таъкидлайди. Лекин бу даъволарнинг илмий асослари борми? Келинг, буни текшириб кўрамиз.
ҲУКМ: ҚИСМАН РОСТ
Ичимлик содаcи, яъни натрий бикарбонат нейтраллаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, кислотали ва ишқорий реакцияларни мувозанатлаштиради. У хидларни йутишда фойдали бўлиши мумкин, аммо фақат вақтинчалик ёрдам беради. Сода ўзи хидларни тўлиқ йўқ қилмайди, фақат уларни бошқа хидлар билан мувозанатлаштиради. Шу сабабли уйларда хидларни назорат қилишда ишлатилиши мумкин, лекин бу усулни барча хидлар учун самарали деб бўлмайди.
Ичимлик содаcи ва ҳашаротларга қарши кураш ҳақидаги рецептлар илмий жиҳатдан тасдиқланмаган. Натрий бикарбонат ҳашаротларни ўлдириши мумкин бўлган кимёвий моддаларни ўз ичига олмайди. Бу усулнинг самарадорлиги анъанавий ҳашаротларга қарши воситаларга қараганда анча паст бўлиши ёки умуман самарадор бўлмаслиги мумкин.