Тошкент вилоятида колонияда маҳкумнинг ўлими: Жиноят иши қўзғатилди

Улашиш:

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 7-сонли жазони ижро этиш колониясида 11 февраль куни маҳкум демонтаж ишлари пайтида ҳалок бўлган. Воқеа бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, маҳкум бир қаватли уйни бузиш жараёнида деворнинг бир қисми қулаб, уни босиб қолган. Жабрланувчи зудлик билан шифохонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 16 февраль куни у вафот этган.

Жиноят кодексининг 257-моддасига (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) асосан тергов ҳаракатлари бошланди. Ходиса бўйича Тошкент шаҳар махсус прокуратураси текширувни олиб бормоқда.

Айни пайтда, Олмалиқдаги 14-сонли колонияда ҳам ўхшаш ўлим ҳолати содир бўлган, у ердаги ўлим миокард инфаркти ва панкреатитдан келиб чиққан бўлса-да, оила аъзолари қийноқларга боғлиқ эҳтимолларни алоҳида таъкидлаган. Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман мазкур ҳолатни назоратга олган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.