26 киши ток уришидан ҳалок бўлди — Конго

Улашиш:

Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншасадаги бозорда электр сими узилиб кетиши фожиага олиб келди. 26 киши ток уришидан ҳалок бўлди, деб хабар берди BBC.

Бахтсиз ҳодиса шаҳар чеккасидаги Матади-Кибала туманида рўй берди: маҳаллий бозорда 2 февраль куни электр сими узилиб, бинолар ва одамларнинг устига тушган.

Мамлакат энеретика компанияси сим чақмоқ уриши натижасида узилганини маълум қилди.

ОАВ ёзишича, ҳодиса қурбонларининг аксарияти — аёллар. Ўша куни ёмғир кўп ёғиб, одамлар кўлмакларни кечиб юришган...

Полиция ва маҳаллий ҳокимлик ҳодиса юзасидан иш очди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.