Австралияда микроорганизмлар круиз кемасининг 800 йўловчисини «гаровга олди»

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

Фото: Anadolu Agency via Getty Images

Декабр ойи охирида Янги Зеландиянинг Веллингтон шаҳридан жўнаб кетган «Viking Orion» круиз кемасининг 800 нафар йўловчиси бир ҳафтадан буён қирғоққа чиқа олмаяпти. Кема корпусининг биологик ифлосланиши туфайли лайнерни Янги Зеландия ва Австралия портларининг бирортаси қабул қилмаяпти.

Дастлаб, кема Крайсчёрч ва Данидин, сўнгра Аделаида ва Ҳобарт портларига киритилмади.

Аксарияти америкаликлар бўлган сайёҳлар вазиятдан ниҳоятда норози ва круиз ташкилотчилари можарони бартараф қилиш учун барча чораларни кўрмоқда.

«Viking» ҳар бир мижозга маршрут ва круиз режасидаги ўзгаришларни моддий қоплаб беришга ҳаракат қилади», деди кема штурмани.

Биологик ифлосланиш - микроорганизмлар, замбуруғлар ва сув ўтларининг кема тагида тўпланиши. Бу хавфли, чунки маълум бир экологик тизимга бегона флорани, шу жумладан микрофлорани киритиши мумкин.

Кеманинг портга киришига рухсат берилишидан олдин одатда биологик ифлосланиш даражаси ўрганилади. Муаммони ҳал қилиш учун кема корпусини тозалайдиган ғаввосларнинг профессионал хизмати керак бўлади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг