40 та ресторани, фавворали концерт зали бор. Дунёдаги энг катта сайёҳлик кемаси қурилмоқда (видео)

Улашиш:

Royal Caribbean International компанияси дунёдаги энг катта сайёҳлик лайнери — Icon of the Seas концептини намойиш этди.

Кема қурилиши бошлаб юборилган. 2023 йилда сувга туширилади, 2024 йилда Кариб денгизи бўйлаб биринчи саёҳатга жўнайди.

Бу суюлтирилган газда ишловчи жаҳондаги биринчи кема бўлади.

Icon of the Seas сайёҳлик кемаси 5 610 кишига мўлжалланган 2 805 та каютадан иборат. Лайнернинг 18 та палубаси бўлади: уларда кўплаб дўконлар, бассейнлар, жакузилар, 40 та ресторан, аквапарк, ҳатто фавворали концерт залигача бор.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.