Номаълум шахс масжид қурилиши учун катта маблағ эҳсон қилди

Улашиш:

Татаристондаги энг йирик масжид – Набережне Челнидаги Жоме масжиди қурилиши учун номаълум одам 30 миллион рубль хайрия қилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Римма Мухаметзянованинг Телеграмдаги каналида маълумот пайдо бўлди.

Жоме масжиди қурилишини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг эълон қилинган ҳисоботига кўра, уч ой ичида 45 миллион рубл йиғилган.

Қайд этиш жоизки, қурилаётган масжид мажмуаси 6,6 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Беш қаватли бинонинг биринчи қавати катта мажлислар зали ва маъмурий идораларга берилади. Иккинчи қаватда 900 кишига мўлжалланган асосий намозхона бўлади. Учинчи ва тўртинчи қаватларда эркаклар ибодатини адо этса, бешинчи қаватда аёллар учун намозхона жойлашади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.