Алишер Қодиров: "300 доллар маош оладиган одамга машина нархини арзонлаштиришнинг нима фойдаси бор?"

Улашиш:

Аввалроқ Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров машиналар қиммат эмас, одамлар кам пул топяпти қабилида гапирган ва бу танқидларга сабаб бўлганди. У бу фикрларига изоҳ бериб ўтди.

"Қарзга тўй қилиб обрў талашаётган одам бу кўзбўямачиликдан бойроқ бўлиб қолмаслигини тушунмаганидек, мамлакатимизда харид қобилиятининг пастлиги автомашина сотиб олишга халақит бераётган асосий муаммо эканлигини ҳам тушуна олмайди, албатта.

Мен автомашинани қиммат эмас демадим, халқимизни харид қилиш қобилиятини паст дедим. 300 доллар маош оладиган фуқарога 17 минг долларлик автомашина нархини 15 минг долларга пасайтирдинг нимаю, пасайтирмадинг нима? Бошидан бошлаб Ўзавтомоторс мавқеини ҳимоя қилиш эмас, рақобатбардошлигини шакллантириш тарафдори бўлганман, ҳозир ҳам шундай.

Пулни тушунадиганларни айтишича, автомашинага сармоя энг самарасиз сармоядир. Сармоянинг энг самаралиси таълимга йўналтирилади. Қачон одамлар хорижда таълим олиш учун пул етмаётганлигидан хафа бўлишни бошласа, бехавотир ривожланаётганлигимиз ҳақида гапиришимиз мумкин бўлади.

Қисқа тушунтирмоқчи бўлдим. “Хайперлар”га текин реклама учун, тушунганларни тушунгани учун раҳмат.

Жамият ўзгариши учун ҳар биримиз ўзгаришимиз керак. Бошқа йўл йўқ!"

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.