Ўлиб-ўлмаган ишчи уйига қайтди

Улашиш:

Ҳиндистонлик 55 ёшли киши дафн этилганининг эртаси куни уйига қайтди... Ҳодиса юзасидан полиция иш очди.

«Известия» ёзишича, Триппурга шакарқамиш йиғим-теримига кетган ёлланма ишчи, орадан кунлар ўтса ҳам уйига қайтмаган, яқинлари у билан алоқага чиқиша олмаган.

Бир неча кун ўтиб оиласига автобус бекатида унинг ўлиги топилгани ҳақида хабар келди. Айтилган жойга етиб борган ўғил жасаднинг шахсини тасдиқлайди — отаси.

Оила майитни ерга топширганининг эртаси куни «марҳум» ҳеч нима бўлмагандек уйига ўз оёғи билан кириб келди... Ўлмаган экан, кўмилган — бошқа одам.

Полиция ҳодиса юзасидан янги иш очди, энди кўмилган одамнинг шахсини аниқлаш керак. Яхшиям Ҳиндистоннинг бу ҳудудларида ўликлар ўтда куйдирилмайди...

Ҳиндистонда бундай воқеалар учраб туради.  Масалан, 2020 йили Парганас туманида «марҳум» орадан бир неча кун ўтиб қадрдон оиласи бағрига қайтганди. Оиласи уники деб ўйлаб бегона жасадни ўтда куйдирган эди...

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.