Янги Silk Avia авиакомпанияси ёзда парвозларини бошлайди. Batafsil.uz'нинг хабар қилишича, бу минтақавий лоукостер бўлади.
Эслатиб ўтамизки, компания Uzbekistan Airportsнинг шўъбаси ҳисобланиб, унинг пайдо бўлиши ҳақида жорий йилнинг ноябрида маълум бўлганди.
Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Рано Жўраеванинг сўзларига кўра, ҳозир ички ташувларга талаб жуда катта, лекин улар таъмин этилмаган. Мамлакатда ишбилармонлик фаоллиги ўсиб бормоқда: кўплаб давлат хизматчилари, шу жумладан тадбиркорлар вилоятларга, чет элларга саёҳат қилмоқда, Ўзбекистон бўйлаб кўплаб лойиҳаларни амалга оширишмоқда.
"Улар учун вақт пулдан қимматроқ. Шунинг учун 4 соат ўрнига 40 дақиқада парвозни таъминлаш жуда муҳимдир. Шу билан бирга, ушбу транспортнинг арзон нархлардаги версиясига риоя қилиш лозим. Биз биринчи қадамни ташладик, яъни компанияни рўйхатдан ўтказдик, ҳужжатларни расмийлаштираяпмиз, самолётларни олиб келмоқдамиз. Биз 40та йўналишларни режа қилдик, тахминий парвоз тарифларини тушуниб олдик. Айни пайтда хорижда парвоз таркиби ва борт кузатувчиларини тўплаш ва ўқитиш билан шуғуланаяпмиз. Эҳтимол, авиакомпания келгуси ёзда биринчи рейсларини амалга оширади",- деди у.