Янги Silk Avia авиакомпанияси Франция ва Италиянинг ATR 72-600 самолётларидан фойдаланади

Улашиш:

Uzbekistan Airports томонидан тузилаётган Янги Silk Avia авиакомпанияси Франция ва Италиянинг ATR 72-600 самолётларидан фойдаланади. Бу ҳақда компаниянинг бошқарув раиси Раъно Жўраева хабар бермоқда. 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда таъминот билан боғлиқ муаммо шундаки, самолётлар ҳамма учун ҳам етарли эмас ва уларни қабул қилиш учун Uzbekistan Airports навбатда турибди. Янги авиакомпаниянинг дастлабки рейсларини Самарқанд ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларига ташкил этиш режалаштирилган. Чиптанинг ўртача нархи 25 доллар бўлади.

"Дунёдаги барча минтақавий ташувларнинг тахминан 75 фоизи ATRда амалга оширилади. Биз бу самолётларни лизингга оламиз. Бизга камида олти дона керак. Келгуси йилнинг биринчи чорагидан олдин қабул қилишни режалаштирмоқдамиз. Самолётлар йўқ, навбатни эгалладик", - дея қўшимча қилди Жўраева.

Унинг айтишича, бу жуда тежамкор самолёт бўлиб, А-320га қараганда тўрт баравар камроқ ёқилғи сарф қилади.

Илгари Жўраева айтган эдики, авиакомпания “Самарқанд” аэропортида жойлашиб, жами 40га яқин минтақавий маршрутлар ташкил этилади.

ATR 72-600 – икки моторли самолёт ҳисобланади. Унинг илк парвози 2009 йилнинг 24 июль куни амалга оширилган.

2015 йилнинг декабрь ойида авиаташувлар хавфсизлиги бўйича Европа агентлиги юқори сиғимли ва 70дан ортиқ йўловчини ташишга мўлжалланган ATR 72-600 самолётини сертификатлаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.