Жиззахда бола онасининг тарбиясига олиб берилди

Улашиш:

Н.Мусаева оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғининг уйидан кетишга мажбур бўлган. Бироқ вояга етмаган бир нафар фарзандини олиб кетолмагач, судга мурожаат қилган.

Суднинг ижро варақасига асосан онага бир нафар фарзандини олиб бериш белгиланган. Ушбу ижро варақа Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувида келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда «ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Бўлим ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида фарзанд онасига олиб берилди. Шундан сўнг тарафлар яраштирилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.