Давлат органлари 1 январдан бир қатор ҳужжатларни талаб қилмайди

Улашиш:

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда қуйидаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Ҳужжат ва маълумотлар рўйхати:

▪️тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумоти;

▪️лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумот;

▪️давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумот;

▪️қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумот;

▪️кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот;

▪️жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумот;

▪️олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумот;

▪️жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумот;

▪️жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумот;

▪️фуқаро "Ёшлар дафтари" ёки "Аёллар дафтари"да мавжудлиги тўғрисида маълумот;

▪️ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

▪️олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот;

▪️молиявий ҳисоботлар нусхалари;

▪️жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотнома;

▪️ ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.