/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Ўзбекистонда бир қатор нотариал хизматлар учун комиссия тўловлари оширилди

Ўзбекистонда бир қатор нотариал хизматлар учун комиссия тўловлари оширилди

Улашиш:

Norma нашрининг хабар беришича, эндиликда кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳат бериш, шунингдек, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш БҲМнинг 10 фоизи ўрнига 15 фоизини ташкил этади.

Нотариал тасдиқланган шартномаларни тайёрлаш нархи ҳам ўзгарди. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси учун энди 20% ўрнига БҲМнинг 30%и, гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари учун, агар тарафлардан бири жисмоний шахс бўлса, 15% ўрнига БҲМнинг 25%ини тўлаш талаб этилади.

Бундан ташқари, нотариусларнинг қўшимча юридик ва техник ҳаракатлари билан боғлиқ бошқа комиссия тўловлар ҳам қайта кўриб чиқилди.

Янги тарифлар 2025 йил 19 февралдан кучга кирди.

Шунингдек, Ўзбекистонда уйларни бузиш фақат нотариусда барча уй-жой эгалари билан келишув битими имзолангандан кейингина рухсат этилади.