Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,5 фоизга қимматлашди.
Ҳисоботга кўра, йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 108,7 фоизни ташкил этиб, апрель ойида қайд этилган 110,1 фоизга нисбатан 1,4 фоиз бандга пасайган. Бу инфляция суръатининг бироз секинлашганини кўрсатади.
Нархлар динамикасига тўхталадиган бўлсак:
Озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,8 фоизга арзонлашган;
Ноозиқ-овқат товарлари нархи 1,7 фоизга ошган;
Аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар нархида эса ўртача 5,9 фоизлик кескин ўсиш қайд этилган.
Статистик тадқиқотлар доирасида мамлакат бўйлаб 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан 170 мингга яқин нархлар йиғилган. Умумий ҳисобда 420 турдаги товар ва 90 турдаги хизмат нархлари мониторинг қилинди.
Ушбу кўрсаткичлар истеъмол бозоридаги умумий инфляция босимлари ва айрим хизмат турларида нархлар кескин ўзгариши қайд этилаётганини англатади.